Унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Мўғулистон Президентига юртимизда экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ухнаагийн Хурельсух Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар, экологик муаммоларни ҳал қилиш борасида қилинаётган ишларга юқори баҳо берди. Қолаверса, экологик ва иқлим муаммоларини ҳал этишда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини қайд этди.