Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Матонат мактаби” лойиҳаси доирасида фильмларни суратга олиш ишлари давом этмоқда.
Куни кеча Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида “Моҳигулнинг пок нияти" ҳужжатли фильмининг съёмка жараёнлари бошланди.
Мазкур фильм енгил атлетиканинг диск улоқтириш тури F57 классида 31,46 метр натижа билан ғолиб бўлиб олтин медални қўлга киритган Моҳигул Ҳамдамова ҳақида ҳикоя қилади.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати