Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ўз ахборотида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан 9 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 5 037 нафар ватандошимиз қайтарилди.
Таъкидланишича, Украинадан «Карчова» назорат-ўтиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони камайган.
Бугун, яъни 9 март куни ҳам яна битта рейс қўйилиши кутиляпти.
Мамлакатимизнинг Украинадаги Элчихонаси томонидан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди.
Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуациа қилиш бўйича ишлар давом этаётир. Бунда асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ҳамюртларимизни олиб чиқишга қаратилмоқда.
Ўзбекистонлик дипломатлар Молдова Республикасида бўлиб, ушбу мамлакатдан ватандошларимизни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқмоқда, дейилади хабарда.