Молия вазирлиги фуқароларни бундай маълумотларга ишонмасликка чақирди:
"Ҳурматли фуқаролар!
Сизга шуни маълум қиламизки, Молия вазирлигининг барча расмий каналлари расмий текширилганлик белгига эга ва Сиз расмий манбалар орқали янгиликларни кузатиб, ишончли маълумотларни олишингиз мумкин.
Шунингдек, Сизни қизиқтирган барча қўшимча саволларга 11-40 рақами орқали аниқлик киритишингиз мумкин!
Ҳурматли фуқаролар, Илтимос, ёлғон маълумотларга ишонманг!"