Молия вазирлиги мутасаддилари жорий йилнинг 24 май куни ва Мўғулистоннинг банк-молия фаолияти билан шуғулланадиган барча Мўғулистон банклари ва бошқа тегишли молия институтларини бирлаштирган Мўғулистон банкирлари ассоциацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон банк-молия сектори билан танишиш, инвестиция имкониятларини қидириш ва икки мамлакат молия секторлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат бўлди.
Учрашувда суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори Камолиддин Талипов Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг ҳолати тўғрисидаги тақдимоти билан сўзга чиқди. Молия вазирлиги Давлат бюджети бошқармаси бюджет сиёсати ва консолидасиялашган бюджетни шакллантириш бўлими бошлиғи Шохрух Ишонқулов фискал сиёсат бўйича маъруза қилди.
Ўз навбатида, Мўғулистон вакиллари тақдимот ва маърузага оид ўз саволларини бериб, учрашув якунида икки мамлакат ўртасида молия ва суғурта соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирдилар.