Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу натижа Президент раҳбарлигида мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, мазкур рейтингнинг яхшиланиши амалда Ўзбекистон учун янада қулай шартлардаги инвестицияларни жалб этиш, арзонроқ молиявий ресурслардан фойдаланиш, янги корхоналарни ишга тушириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятларини кенгайтиради.
«Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Бош мақсадимиз Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб келажакни таъминловчи кучли, очиқ ҳамда рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишдир», — деб ёзди Саида Мирзиёева.