Россия пойтахти аэропортларида мураккаб метеошароит туфайли 100 дан ортиқ рейс учишдан тўхтатилган.
«Яндекс. Расписание» сервиси маълумотларга кўра, Домодедово аэропортида 93 та самолёт, Внуковода 11та, Шереметьевода эса 5та самолётга учишга рухсат берилмаяпти. Внуково ва Домодедово аэропортларидан қўниб ўтувчи самолётлар учтадан рейсни бекор қилган бўлса, Шереметьевода бу кўрсаткич 48 тага етган.
Домодедово аэропортида таъкидлашича, эрталаб музли ёмғир ёқиб ўтган вашунинг учун учишлар бир соатдан кўпроқ вақтга кечиктирилган. Бу эса жадвал тартиби бузилишига олиб келган. Аэродром хизмати йўловчиларнинг Янги йилни байрам дастурхони атрофида кутишлари учун барча имкониятларни ишга солган, деб хабар беради Российская газета.