У Москва миграция маркази яқинда Ўзбекистонда ваколатхона очганини эслатди. Ваколатхонани очиш асосан чет эллик ишчи кучига эҳтиёжнинг юқорилиги билан тушунтирилади. Вакилликнинг асосий вазифаси: мигрантлар танлаб олиш, Москва иш берувчилар билан яқин алоқада бўлиш, ва натижада, Россия ҳудудига кириб келадиган мигрантларни текшириш жараёнида маъмурий ишнинг кўпайиб кетишининг олдини олиш мақсадида бир қатор текширув тадбирларини ишчиларнинг мамлакатига кўчириш.

«Бизда ҳозир 13та компаниянинг асосан Ўзбекистондан 6 800 нафар мигрант олиб киришга буюртмаси маъқулланди», — деди Пуртов.

Унинг сўзларига қараганда, меҳнат мигрантларини олиб киришни баҳолаш федерал даражасидаги қатъий мезони Москва идораларо комиссия маъқуллаганидан кейин амалга оширилади.

Аввалроқ РИА Новостига Москва шаҳар мерининг иқтисодий сиёсат ва ер-мулк алоқалари масалалари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов хабар берганидек, Москвада ҳозир 300 минг нафар атрофида меҳнат мигрантлари етишмаяпти.