“Улар биринчи рус тозаловчи-роботи “Пиксел”ни пойтахт кўчаларида ишга туширишди. Бу Москва давлат университети фан-техника водийсидаги Ломоносов кластери резиденти – “Автономика” компаниясининг ишланмаси”, – деб ёзди Собянин ўзининг Telegram-саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, роботнинг бутун дастурий таъминот қисми, корпуси, шассиси ва дизайни Россия жамоаси томонидан ишлаб чиқилган, беларуслик ҳамкорлар дизайн элементлари ва бошқарув тизимини яратишда иштирок этган.

Робот 16 соат давомида сув йиғилган жойларни тозалаш, шунингдек, йўлакларни супуриш имкониятига эга. У алмаштириладиган ускуналарга эга, натижада у бутун йил давомида ишлай олади.

“Пиксель” оператор ҳамроҳлигида синов режимида ишламоқда, деб хабар беради radiosputnik.ria.ru.