Рейд тадбири давомида "Хаким ата" ОФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда "Бўзатов" ОФЙ ҳудудидаги давлат захира ердан 60м³ юлғун ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетаётганлик ҳолати аниқланди, дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати.
Ҳолат юзасида фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан ҳар бирига жами 40 500 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарарни қоплаш учун 4 860 000 сўм даъво ҳисобланди.