Тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажонов, Мўйноқ туман ҳокими Бахтиёр Менглибеков ва ҳудуд фаоллари иштирок этди.
Ташкилотчилар томонидан янги кутубхона учун минг донадан ортиқ, “Book cаfe” кутубхонаси учун 980 дан зиёд турли адабиётлар ва ўқув қўлланмалари топширилди. Бундан ташқари, тумандаги 18 та мактабга 10 мингдан ортиқ китоблар тортиқ этилди.
Маросимда сўз олганлар ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва маънавий дунёқарашини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар кутилганидек самара беришини алоҳида таъкидлади.
Айтиш жоизки, Тошкент вилоятининг 12 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилиб, мавжуд ҳолат, аҳолининг турмуш тарзи, эҳтиёжи ва шароити ўрганиб чиқилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан жами 32 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиш белгилаб олинган.
Ушбу маблағлар асосан шароити оғир маҳаллалардаги 2 та мактаб, 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 8 та спорт майдони, 1 та оилавий поликлиника, 2 та маҳалла идораси, 3 та хаммом, 2 та сартарошхона, 2 та кутубхонани янгидан қуриш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш, янги ичимлик сув тозалагич фильтрларини ўрнатишга сарфланади.
Бундан ташқари, Тошкент давлат ўрмон хўжалиги томонидан Мўйноқ туманига жами 6 минг 500 дона дарахт кўчатлари олиб келинган. Ҳозирги вақтда Дўстлик МФЙда жойлашган истироҳат боғига 1 минг 250 дона кўчатлар экилди. Қолган дарахт кўчатлари ҳар бир МФЙ ва овулларга тарқатиб берилди ва экиш жараёнлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, “Бозатаў” овул фуқаролар йиғинидаги 4 та оилага телевизор ва микротўлқинли печ, 2 та оилага дори-дармонлар учун 3 миллион сўм ҳамда 1 хонадонни таъмирлаш учун 15 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.
“Ҳаким-ата” ОФЙ ҳудудидаги 15 нафар фуқаро Тошкент вилоятидаги санаторияга юборилди.
Умуман олганда, Муйноқ туманида умумий қиймати 393,9 миллиард сўм бўлган 23 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 983 та янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, эртага Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳида ташкил этилган кутубхона учун 500 га яқин китоблар топширилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати