Аммо Ўзбекистондан вақт минтақаси фарқ қилувчи баъзи мамлакатларда (АҚШ, Европа давлатлари) бу жараён давом этмоқда.  

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, сайловчилар рўйхатига киритилган 19 миллион 859 минг 127 сайловчининг 16 миллион 36 минг 914 нафари овоз берган. 

Бу сайловчилар умумий сонининг 80,8 фоизини ташкил этади. Шу тариқа, мамлакат Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда Президент сайлови ўтган, деб ҳисобланади.