Қайд этилишича, ички аудит хизмати томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида тизимдаги ташкилотларда жами 282 та назорат тадбири ўтказилган.
Шунингдек, давлат хариди бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмасдан амалга оширилган харидлар — 10,5 млрд. сўмни ташкил этган.
Бундан ташқари, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 млрд. сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақилари — 2,4 млрд. сўмни ташкил этади.
Тизимда 5,5 млрд. сўмлик маблағ ва товарларнинг талон-тарож бўлиши олди олинди.
9 ойда тўпланган жами 265 та ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний қарор қабул қилиш учун юборилди.