Ўзгартирилган Isuzu русумли автобуслар 2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг 12 вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида йўлга қўйилди. 93та гуруҳ 44та узоқ маҳаллаларда деярли 2 минг болани мактабгача таълим билан қамраб олди.
Лойиҳанинг пилот босқичи муваффақиятли ўтганлиги сабабли, МТВ уни давом эттириш ва кенгайтиришга қарор қилди. Автобуслар ва ўйин майдончаларини қуриш грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда 49та янги автобусни лойиҳа талабларига мослаштириш ишлари якунланди. Олдинги кўринишларидаги каби, улар қуёш батареялари, кондиционер, хожатхона, иссиқ ва совуқ сув етказиш, овқатни иситиш учун ошхона билан жиҳозланган. Ўқув-тарбиявий жараён мажбурий овқатланишсиз, лекин енгил тамаддини иситиш имконияти билан амалга оширилади.