Ушбу ташкилот Шуманай туманида истиқомат қилаётган ҳунарманд Алтинай Наубетовага 50 000 АҚШ доллар миқдорида грант лойиҳаси ажратган, лойиҳа асосида Қорақалпоқ миллий кийимларини, кигиз ва гиламчиликни ривожлантириш мақсадида жун маҳсулотларини қайта ишлаш дастгоҳлари ҳарид қилинган.
Ҳунарманд лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотилишида муаммога дуч келганлиги ҳақида мурожаат қилган.
Уюшма масъул ходими М. Мирҳокимов туман ҳокими ўринбосари билан муаммони ечими борасида учрашди. Ҳунармандга керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди, деб хабар бермоқда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати.