Жумладан, жорий йил 14 февраль куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Бобур Мўминов ва мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан уйма-уй юриш орқали 45дан ортиқ хонадон муаммоси ўрганилиб, аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

– 30 та хонадоннинг деворлари оқланиб, 1,8 гектар экин майдони шудгор қилинди;

– 300 та мевали ва манзарали дарахтлар оқланиб, 2000 туп тут кўчати ўтқазилди;

– 178 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга шифокорларнинг зарур тавсиялари берилди;

– 10 нафар хотин-қизга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари топширилди.

Бундан ташқари,

 1 та асосий кўчага 6 та юк машинада шағал ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди;

 12 та эскирган симёғоч ўрнига янги бетон устунлари ўрнатилди;

Айни кунда тумандаги яна 5 та маҳаллада ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.