Мудофаа саноати давлат қўмитаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 40 кВтга (380/50 Гц) тенг.
Қуёш фотоэлектр станцияси Қўмита биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.
Ушбу қуёш фотоэлектр станцияси йилига 131,0 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради. Қўмита маъмурий биноси энергия самарадор ва энергия тежовчи ускуналар билан жиҳозланиши натижасида электр-энергия сарфи йилига 30-40 фоизга иқтисод қилинишига эришилади.
Ҳозирги кунда Қўмита тизимидаги барча корхоналарда ҳам қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ишлари якунига етказилмоқда ва жорий йил якунига қадар уларни тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.