Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Фарғона шаҳрида жойлашган Президент мактабида Мудофаа вазири ўринбосари, полковник Ҳамдам Қаршиев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Тадбирда Президент мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари, “Темурбеклар мактаби” курсантлари иштирок этди.

Мудофаа вазири ўринбосари келажак авлод вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, ёшларнинг фикрларини тинглади. Учрашув давомида миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиби, миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган юрт ўғлонларининг халқаро майдонларда эришаётган ютуқлари хусусида маълумотлар ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар берилди. Шунингдек, вазир ўринбосари Президент мактабида яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати