Мудофаа вазирлигининг ўзига тегишли умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларига ёпиқ аукционлар ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди, деб ёзади Norma.uz

Ёпиқ аукцион ўтказиш бўйича савдолар ташкилотчиси Мудофаа вазирлиги томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади. Уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ аукционда сотилмаган ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасининг оммавий савдоларига чиқарилади.

Ёпиқ аукционни ўтказиш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2021 йилдан кучга кирди.