Ҳозирда фильм ижодкорлари Жиззах вилоятининг Бахмал туманида тасвирга олиш ишларининг навбатдаги қисмини амалга оширмоқда. Бу ерда оммавий саҳнани суратга олиш учун минглаб аҳоли жалб қилинган. Фильмнинг янада жозибадор чиқиши учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан бахшилар ҳамда Фарғонадан дарбозлар ҳам таклиф қилинган.
Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойида тугалланиши режалаштирилган бўлиб, шоир Ҳамид Олимжон таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан декабрь ойида премьера бўлиши кутилмоқда.