Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Муҳаммад Давлетшиннинг 100 йиллик юбилейига бағишланган “Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йилларида замонавий шахс ривожланишининг психологик хусусиятлари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирни университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев ҳамда илмий ишлар бўйича пророектор Барно Абдуллаева кириш сўзлари билан очиб беришди.
Эътиборлиси, нуфузли тадбирда Россия Федерациясидан Светлана Шишкова “Шахснинг мотивациясида замонавий нейротехнологиялар”, Қозоғистондан Алия Мамбеталина “Қозоғистон психология фанидаги илмий изланишлар” мавзуидаги маърузалари билан қатнашди.
Анжуманга тақдим қилинган 130 дан зиёд шу маърузалар китоб ҳолида нашр қилиниб, иштирокчиларга тарқатилди.
Китобдаги материаллар нафақат анжуман қатнашчиларига, шунингдек бошқа йўналишда фаолият юритаётган турли касб эгаларига, педагогларга ўз-ўзини тарбиялашда, айниқса, ёшларга фойдалидир.
Анжуман сўнгида иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.
Ҳасан Абдуназаров