"Маънавият ойлиги" доирасида "Янги Сирдарё" газетаси масъул котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ҳасан Абдувоҳидов билан "26 апрель—Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан шоир Ҳ. Абдувоҳидов Мухаммад Юсуфнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, у билан ҳамнафас бўлиб, яқиндан суҳбатлашган даврлари ҳақида тўлиқ сўзлаб берди. Мулоқот давомида шоир Муҳаммад Юсуфнинг "Халқ бўл, элим" китобидан шеърларни, ижодкор вафоти муносабати билан ёзилган “Муҳаммадни асролмадик” сарлавҳали ва Ватан ҳақидаги битикларини ўзининг “Эзгулик бекати” номли тўпламидан ўқиб берди.
Ж.ШАМСИЕВ,
Ховос шаҳарчасидаги 8-сонли тергов ҳибсхона
бошлиғининг ёрдамчиси, майор.