Аввал хабар берганимиздек, мусобақада АҚШ, Россия, Украиина, Италия, Франция, Бельгия, Чехия, Хорватия, Буюк Британия, Бразилия, Нидерландия каби қирқдан зиёд давлатдан 2005-2007 йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар иштирок этди.

Турнирнинг сўнгги куни -73 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Муҳаммадумар Ҳайитов жамоамизга яна бир бронза медалини тақдим этди. Бир кун аввал Ўлмас Гуллиев шогирдларидан Зафарбек Ўктамов (-50 кг) ва Сарварбек Абдуалимов (-60 кг) ҳам Европа очиқ чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган эди.