Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Chust tumangaz” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси О.С. фуқаро А.Н.нинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши ва ҳисоблагичсиз табиий газдан фойдаланганлиги учун жами 3,7 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, О.С. томонидан ушбу пулларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.