Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, “Устоз 2021” миллий мукофоти танловининг “Плюс 1” номинацияси ғолиби Иқболжон Камолов танловда ютиб олган 30 млн. сўм пул мукофотини Катта Қайнардаги ўзи ўқиган 40-мактабга компьютерлар сотиб олишга сарфламоқчи эканини айтганди.
Бахтиёр Саидов эса унга мукофот пулини ўзи учун сарфлашини мактабга эса компьютер синфини вазирлик олиб беришини маълум қилганди.
Ушбу ваъдани бажарган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабнинг Информатика хонасига компьютер синфи тўплами совға қилинди.