Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам ЖКнинг 169-168-моддалари билан бир неча маротаба судланган, ҳозирда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида доимий рўйхатда турувчи 24 ёшли Р.Д. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Р.Д., Н.М. билан "Телеграм" мессенжеридаги “444” номли аккаунтида 1.800.000 сўм эвазига “I Phone 8+” телефон аппарати сотишини айтиб, унинг ишончига кириш орқали, ўзининг банк картасига 1.750.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва Н.М.нинг аккаунтини блоклаб қўйганлигини аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Д.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.