Мазкур фильм тарихий-бадиий жанрда суратга олинган бўлиб, унда етук ижодкор адиб Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг ҳаёти ва ижоди тасвирланган. Кинокартинанинг асосий воқеалари адиб туғилиб ўсган Қўқон шаҳрида суратга олинган бўлиб, унда Муқимий яшаган давр кўрсатилган.

Премьерага фильм ижодкорлари ҳам ташриф буюришди. Фильм постановкачи режиссёри Фотиҳ Жалолов, сценарий муаллифи Рустам Жабборов, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, постановкачи рассом Алишер Умрзоқов, деб хабар бермоқда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати.