Бу ҳақда WBA расмий сайтига таяниб хабар беради.

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Муроджон Аҳмадалиев ва унинг мажбурий рақиби Ронни Риос ўртасидаги жангни ташкиллаштириш учун 90 кун, 24 апрелга қадар муҳлат берди.

Matchroom Boxing жангни ташкил қилиш ҳуқуқини 2021 йил 24 май куни олган. Бироқ Covid-19 туфайли жанг тўхтатилди ва Ахмадалиев 2021 йилнинг ноябрида Хосе Веласкесга қарши ҳимоя жангини ўтказди.