Рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига ўтган 2021 йилда жами 1 минг 627 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 744 таси вертуал қабулхона орқали, 883 таси эса бевосита жисмоний ва юридик шахслардан.  

Ўтган йили жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган  мурожаатларнинг 883 таси кўриб чиқилди. Уларнинг 268 таси қаноатлантирилган бўлса, 757 фуқаронинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Ушбу мурожаатларнинг 1 минг 580 таси кўриб чиқилиб, 627 таси қаноатлантирилган ва 753 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг 42 таси кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. 44 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса, 3 таси рад этилган, 158 таси  эса ўрганиш жараёнида қолган.

Масалан, Ангрен шаҳар, Осиё кўчаси 23-уйда яшовчи С. Норбоева набирасини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган. Унинг мурожаати Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармасини ходимлари томонидан ўрганилди. Мазкур мурожаатлар ўз вақтида қаноатлантирилиб, 2016 йилда туғилган набираси Д.Мухаммадалиевани Ангрен шаҳардаги 25-сонли мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича  йўлланма тақдим этилди.

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри, Бўстонлиқ кўчаси, 18/1-уйда яшовчи А. Мўминов электр тармоқларига уланиш учун амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.  Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси ходимларининг аралашуви билан Ғазалкент туман ҲЭТК томонидан  электр тармоғига уланиш учун техник шарт ва шартнома тайёрланиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Янгийўл тумани, Хонобод маҳалласи 19-уйда яшовчи Элмира  Жанузакованинг фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишида амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч телефони” орқали қилган мурожаати Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди. Э.Жанузақованинг 2020 йилда туғилган фарзанди Рустамов Алихон Мухтор ўғлига Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Инсон бу дунёда ўз қадрига эга бўлиб яшагандагина ҳаётидан мамнун бўлади. Қайси бир идора ёки ташкилотга йўлланган ҳар бир мурожаат ортида эса инсон тақдири, унинг дарду ташвиши бор.  Фуқароларнинг мурожаатини ўз вақтида ўрганиб, муаммосини ҳал этиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш инсон қадрини яна бир поғана юксакка кўтаради. Олдимизда бундан улуғ мақсад, бундан устуворроқ вазифа йўқ. 

Юнус Ходжиев,

Давлат хизматлари агентлиги

Тошкент вилояти бошқармаси

 бош маслаҳатчиси