2022 йилнинг ўтган даври давомида бошқармага жами 91 та ёзма ва электрон мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 16 таси ёки 17,5 фоизи «Бош почтамт» ТИФ божхона пости фаолиятига тегишли.
Шундан, 12 та мурожаат почта орқали келган товарларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишда муаммо бўлганлиги, қолган 4 та мурожаат божхона тўловлари йўналиши билан боғлиқ.
Сайёр қабулда айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, почта соҳасида мурожаатлар ортиб бораётлиги, пост ходимлари томонидан фуқароларга божхона қонун ҳужжатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар етарли даражада берилмаётганлиги таъкидланди.
Сайёр қабул давомида курьерлик ташкилоти ходимлари, фуқаролар томонидан бир қатор такликлар билдирилди.