Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил юртдошларимизни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этилишига хизмат қилмоқда.
Бунда албатта, Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони муҳим аҳамият касб этаётир.


Қабулда фуқаролар томонидан 12 та турли мазмундаги мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилди, 2 таси юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг асосий қисмини тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли маблағ ажратиш, ишга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш каби масалалар ташкил қилди.


– Мен бир неча йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келаман. Мамлакатимизда тадбиркорликни, хусусан, ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мен ҳам бугунги «Сайёр қабул»да тикувчилик фаолиятимни янада жонлантириш мақсадида кредит сўраб мурожаат қилдим. Менга 10 дона тикув машинаси сотиб олиш учун «Халқ банки» Зарафшон шаҳар филиали томонидан кредит ажратиладиган бўлди, – дейди Зарнигор Мустафоева.
Шунингдек, фуқаролар Шоҳруҳ Исмоилов ва Феруза Абдиеваларнинг ишга жойлашиш, Дилафрўз Омонованинг эса табдиркорликни йўлга қўйиш мақсадида ер ажратилишида кўмак сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, қабул давомида бир нафар ногиронлиги бўлган фуқарога «Мурунтау» маҳалласидан уй ажратиб бериш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатма берилди.