Низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди. 

Сертификат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.

Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.

Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:

  • 70 ва ундан юқори балл олган талабгорга – А+ даражали;
  • 65 – 69,9 баллга – А даражали;
  • 60 – 64,9 баллга – Б+ даражали;
  • 55 – 59,9 баллга – Б даражали;
  • 50 – 54,9 баллга – С+ даражали;
  • 46 – 49,9 балл олган талабгорга – С даражали сертификат берилади.

В+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.