Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.И. (муқаддам судланган) фуқаро Э.Х.нинг ишончига кириб, унга 3 900 АҚШ доллари эвазига мусодара қилинган “Nexia 3” русумли атомашинани олиб беришини айтиб, унинг 2 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги ва 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг хонадонида прокуратура органлари ходимларининг эски ва янги намунадаги хизмат кийимлари мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.