Қайд этилишича, 2025 йил 15 июлдан бошлаб мустақил изланувчиликка ўқишга ҳужжатлар қабули бошланди.

Талабгорлар Олий таълим муассасасининг магистратура дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун) ҳақида ҳужжат, ёхуд мутахассислик дастури бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (Эслатма: агар диплом маълумотлари электрон тизим орқали интеграция қилинган бўлса, нусха топшириш мажбурий эмас); тақдим этишлари лозим.

Шунингдек, камида 1 та мақола ва 2 та тезис (нусхалари ёки ҳаволалари билан бирга);

Қисқача биографик маълумотнома;

Иш жойидан тавсифнома.