Таълим сифатини яхшилаш – давлатимиз сиёсатининг, олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири.

Педагоглар жамиятда энг муҳим ўрин тутган касб эгаларидир. Инсонни тарбиялаб, атрофдагиларга, маданиятга, Ватанга муносабатимизни шакллантирадиган асосан шулар. Агар давлатни бир дарахт деб тасаввур қиладиган бўлсак, ўқитувчиларни унинг илдизига қиёслаш мумкин. 

– Ишончим комилки, дарахтнинг илдизи чуқур, бақувват бўлмас экан, кўкка бўй чўзолмайди, гуллаб-яшнамайди, мева бермайди, - Саида Мирзиёева

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон таълим тизимини такомиллаштиришга бу қадар катта эътибор қаратиб, педагогларимизни халқаро дастурларда иштирок этишга, дунёнинг энг илғор тажрибаларини қўллашга ундамоқда.