Ушбу регламент Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Узбекистон аккредитация маркази" давлат муассасасининг (Марказ) мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятини аккредитациядан ўтказиш ва даврий баҳолаш тартибини белгилайди.

Регламентга кўра, аккредитация объекти Марказга қуйидагилардан бири орқали ариза беради:

Давлат хизматлари марказлари;

ЯИДХП (my.gov.uz);

“e-akkreditatsiya” ахборот тизими. 

Аккредитация объекти буюртмага қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилади: 

аккредитация соҳаси лойиҳаси; 

аккредитация объектларининг ваколати ва баҳолаш талабларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар ва аккредитация тартиб-таомилларини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилингани юзасидан чек-лист; 

сифат бўйича қўлланма ва менежменти тизими тартиб-тамойил ҳужжатлари ва бошқалар. 

Аккредитация комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинса, Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади. 

Шартнома имзолангандан сўнг, аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома QR-код қўйилган ҳолда 5 йил муддатга берилади ҳамда аккредитациядан ўтказилган субъектнинг шахсий кабинетига юборилади.