Йиғилиш кун тартибига қўйилган энг асосий масалалардан бири - бу Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси лавозимига раҳбар сайлаш эди.
Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов сўз олиб, ушбу лавозимга шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб борган Мухторхон Мақсудович Ташходжаев номзодини илгари сурди.
Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ҳамда Жакарта-2018 (Индонезия) ПараОсиё ўйинларида юртимиз параатлетлари томонидан қўлга киритилган муваффақиятлар замирида Мухторхон Мақсудовичнинг хизматлари беқиёс бўлганлиги алоҳида эътироф этилди.
Бош Ассамблеяга таклиф этилган делегатлар бир овоздан М.Ташходжаев номзодини Ўзбекистон Миллий Паралимпия кўмитаси раиси этиб сайлашди.