Хабарингиз бор, 6-13-октабр кунлари Тошкент шаҳри дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Бугун, 11-октабр мусобақанинг олтинчи кунги баҳсларида -100 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Музаффарбек Тўрабоев кўз ўнгимизда тарих ёзди.
Ўзи баҳс олиб борган барча рақибларини бирма-бир мағлуб этган Тўрабоев финалда Канада вакили Кайл Реесни таслим этди ҳамда -100 кг вазн янги жаҳон чемпионига айланди.