Тадқиқотчиларнинг тушунтиришича, муз сиртининг чанг билан қопланиши унинг қуёш нурини қайтариш хусусиятини камайтиради. Шу боис, музлик юзаси қуёш нурларини янада кўп юта бошлайди, бу эриш ва глобал иқлим ўзгаришини сезиларли даражада тезлаштиради.

Олимлар Тибет тоғларида музлик чангларини таҳлил қилиб, унинг катта қисми Хитойнинг Такла-Макан ва Ҳиндистон Тар чўлларида ёмғирли мавсум бошланишидан олдин ҳосил бўлган деган хулосага келишди.

Тадқиқот натижаларига кўра, чўл чанглари Тибет тоғларининг марказий ва жанубий музликларига кўпроқ зарар етказган. Муз қопламининг камайишига рельеф ва ғарбий шамоллар ҳам таъсир кўрсатди, деб хабар беради mir24.tv.