Бундан ташқари, кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. Хусусан:

– соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик тўғрисида;

– кончилик саноатида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида;

– халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида;

– махсус иқтисодий зоналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– ядро хавфсизлиги, жисман ҳимоя қилиш, кафолатлар ва радиацион ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тўғрисида;

– миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз мамлакатига қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва Туркия Олий таълим кенгаши ўртасида баённома;

– Маданият соҳасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси.