Мазкур ҳолат АТ “Алоқабанк”нинг Сурхондарё ҳудудий марказининг мурожаатига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган бўлиб, Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Шунингдек И.С. банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, аслида баҳоси 737,8 миллион сўм бўлган бинонинг нархини сунъий равишда оширган ҳолда 2,5 миллиард сўмга ўзаро келишув далолатномасига асосан гаров таъминоти сифатида қўйиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.