Laureus World Sports Awards 1999 йилдан буён ҳар йили ўтган мавсумда эришган ютуқлари учун спортчиларни “Йил спортчиси”, “Йил аёл спортчиси”, “Йил жамоаси” каби бир неча номинациялар бўйича мукофотлаб келади. 2022 йилги “Йил спортчиси” номинацияси ғолиблигига номзодлар рўйхатида испаниялик теннисчи Рафаэль Надал ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ҳам бор.
Яқинда “Катта дубулға” таснифидаги турнирларнинг 22 карра чемпиони Надаль бу мукофотга Месси лойиқ эканлигини таъкидлаб: “Бу мен учун катта шараф, аммо Месси мендан кўра муносиброқ”, деди. Тан олиш ҳам марднинг иши.