Мазкур сериал тиббиёт соҳаси ходимларига бағишланган бўлиб, унда тез тиббий ёрдам мутахассисларининг машаққатли меҳнати, "коронавирус" ва турли инфекцион касалликларга чалинган беморларнинг соғайиш жараёнлари, вирус билан курашаётган инсонларнинг ҳаёти ва тақдири ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифлари Учқун Ўсаров ва Достонбек Раҳматуллаев, постановкачи режиссёрлар Ойбек Каримов ҳамда Нафиса Тошматова, постановкачи оператор Исроил Исмоилов.

Сериалнинг съёмка жараёнлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Сериалда Ҳамид Тўхтаев, Мирпўлат Саъдуллаев, Лазиз Орзиев, Шаҳло Темирова, Дилафрўз Мамешова, Шаҳло Ҳожиева, Отабек Шарипов каби актёрлар роль ижро этмоқда.  

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати