Наманган вилоятида 2021 йил ҳосили учун 67 минг 750 гектар майдонда кузги бошоқли дон етиштирилиб, давлат омборларига жами 185.978 тонна, шундан 169.038 тонна товар дон ва 16.940 тонна уруғлик дон жамғариш режалаштирилган.
10 ой давомида сидқидилдан қилинган меҳнат натижасини кўрсатди. Вилоятимиз ғаллакорлари режани бугунги кунга 186.073 тоннага ёки 100 фоиздан ошириб, Республикада илғорлар қаторида бажардилар.
Вилоятимизда 11 та туманда ғалла етиштирилган бўлса, уларнинг 9 тасида шартномавий режа ортиғи билан тўлдирилди. Қолган 2 туманимизда ҳам ғалла етарли. Далаларда ҳосил мўл, ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.
Ҳорманг азиз ғаллакорлар, халқимиз ризқ-насибаси йўлида камарбаста соҳибкорлар! Дастурхонларимиз муқаддас неъмат саналган нонга тўкис ва файзли бўлишида сизларнинг кунни тунни улаб қилган меҳнатингиз таҳсинга сазовор!
Ўз мухбиримиз.