Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов олимпиадада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган боксчи Шаҳноза Юнусова ва ўқ отиш спорти вакиласи Мухтасар Тоҳировани юксак натижа билан қутлаб, «Nexia-3» автомобили билан тақдирлади.
Шунингдек, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қайд этган спортчиларга пул мукофотлари тақдим этилди.
Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов Наманган вилояти раҳбарига спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун «Спорт аълочиси» кўкрак нишонини топширди.