Ёрқин ўйинлари, йирик ҳисобдаги ғалабалари билан мусобақа фаворитига айланган Наманган жамоаси ўз уйига 2020 йилдаги Ўзбекистон чемпиони деган фахрий ном билан қайтадиган бўлди.

«Финалда кучсизлар бўлмайди»–деган ибора яна бир бора ўз исботини топди.

Тошкент жамоаси билан кечган финал учрашуви асосий вақтда кучлар тенглиги билан якунланди. Ҳисоб 17-17.

Омад пенальтилар сериясида Наманганликларга кулиб боқди. Пойтахтликларнинг 2 уринишини дарвоза тўсини қайтарди ва бу ҳисобни 5-3 бўлишини таъминлади.

Ғолиблар чемпионат диплом ва медаллари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.