Вилоят марказининг Нодира кўчасидаги «InfinBank» Наманган филиали оқова сув қувури юзакилиги, қолаверса, ёмғир сувининг оқова билан қўшилиши «Байналмилал» маҳалласидаги бир ҳовлига жиддий шикаст етказди. Икки қаватли уй пойдеворининг бир томони чўккан. Тезкор чора кўрилмаса, ўпирилиш ҳолати рўй бериши мумкин.

Зудлик билан воқеа ҳудудига борган Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамолов ва ишчи гуруҳи бу оила аъзоларини бошқа хавфсиз манзилга жойлаштириш, бинони бузиш фикрида тўхташди. 

Ҳоким тавсияси билан хонадондагилар шаҳардаги «Орзу» меҳмонхонасига кўчирилди. Ёғин-сочинли кунлар ўтгач, ҳовлида янги турар-жой қад ростлайди.