3 сотих майдонни эгаллаган уй маҳалла профилактика инспекторининг хизмат уйи қаршисида жойлашди. Бу ерга 12 метрли контейнер ва фуқаролар қабули учун мўлжалланган ихчам шийпон ўрнатилган.

Мазкур уй йиғма бетон девор билан ўралган, контейнер эса енгил конструкцияли бўлиб, исталган пайт бошқа ҳудудга кўчирилиши мумкин.

Ҳозирда вилоят ҳокими ҳар куни “Бунёдкор” маҳалласида бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан мулоқотда бўлмоқда.

Шунингдек, бу ерга нафақат маҳалла аҳли, балки бошқа ҳудудлардан ҳам фуқаролар келиб, вилоят раҳбарига бевосита мурожаатларини етказмоқда.