Шунга кўра, “Узэлектротерм” АЖ биносида Наманган вилояти ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси вакили ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан учрашув ташкил этилди.

Унда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кўп тармоқли технология парки ташкил этиш бўйича 22 та лойиҳа ташаббускорларининг тақдимоти билан танишилди.

Лойиҳалар умумий қиймати 410 млрд сўм бўлиб, ишга туширилиши натижасида 2620 нафар иш ўринлари яратиш, 10,6 млн. доллар миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштириш белгиланган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 316 млрд сўмни, экспорт кўрсаткичи 10,2 млн долларни ташкил этади.

Феруза Отахонава