2021 йилда вилоятдаги 465 та экспортёр корхона томонидан  52 та давлатга 464 миллион долларлик 67 турдаги саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. 

Жорий йилнинг ўзида эса бешта янги - Перу, Венесуэла, Тунис, Босния ва Герцеговина ҳамда Жанубий Африка давлатлари бозорларига кириб борилди.

Экспортни оширишда маҳсулотлар диверсификациясига ҳам алоҳида эътибор берилиши натижасида, жорий йилнинг ўзида керамик кафел плита, сунъий тола, арматура, қурилиш қопламалари ва қурилиш бўёқлари каби 11 та янги турдаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилишига эришилди.